Ўзбекистонлик курашчилар Иорданиядаги жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритди

Фото: НОК

Кураш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Иорданияда ўтказилган жаҳон чемпионатида илк медалларини қўлга киритди.

48 килограмм вазн тоифасида Хусниддин Абдукаримов кумуш, 55 килограмм вазн тоифасида Сардор Холмурзаев бронза медалига сазовор бўлди.

Бугун Ўзбекистоннинг тўрт нафар вакили тасалли босқичида бронза медаллари учун кураш олиб боради:

– Умиджон Каромов (45 кг гача) Шаҳид Набиев (Озарбайжон)/Аҳмед Бадраддиний (Эрон) жуфтлиги ғолиби билан учрашади,

– Фарруҳ Йўлдошев (60 кг гача) Али Абуносир (Иордания) билан жанг қилади,

– Бехруз Валиев (71 кг гача) Жинҳао Ву (Хитой) ёки Самвел Тертерян (Арманистон)га қарши гиламга чиқади,

– Фахрикамол Комилжонов (92 кг гача) Патрик Будор (Хорватия) билан жанг қилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.