Ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчилар Жаҳон кубогида икки медални қўлга киритди

Фото: пресс-служба Национального паралимпийского комитета.

Таиландда бошланган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчилар иккита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Вазни 67 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этаётган Қудратой Тошпўлатова 122 килограмм натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

65 кг вазн тоифасида Санжар Аллаберганов 177 кг натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Қўмитанинг қайд этишича, ушбу натижа туфайли Қудратой Тошпўлатова ўз вазни бўйича жаҳон рейтингида кучли бешликка кирган, Санжар Аллаберганов эса 10-ўринга кўтарилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.