Ўзбекистонлик спортчилар триатлон бўйича Осиё кубоги босқичида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди

Бугун Малайзиянинг Кота Кинабалу шаҳрида триатлон бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу таснифдаги мусобақада ҳамюртимиз Жереми Қуиндос энг яхши натижани кўрсатиб, олий даражадаги медални қўлга киритди, Александр Куришов эса кумуш медаль билан тақдирланди. Кучли учликни австралиялик Оскар Дарт якунлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.