Ўзбекистонлик сузувчи Элдор Усмонов иккита медални қўлга киритди
Филиппинда сув спорти бўйича ўтказилаётган ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакили Элдор Усмонов иккита медални қўлга киритди, дея хабар беради МОҚ.
50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ўзбекистонлик сузувчи 22,87 сония натижани кўрсатган бўлса, 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида 53,14 сония натижани қайд этган.
Шу туфайли Усмонов иккита кумуш медални қўлга киритди.
Улашиш:
Шарҳлар