Ўзбекистонлик сузувчи Олимпиада ўйинларига иккита йўлланмани қўлга киритди
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Илья Сибирцев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига иккита лицензия соҳиби бўлди, дея хабар беради МОҚ.
Сибирцев Канададаги халқаро мусобақаларда ўзини кўрсатди. У 800 метрга эркин сузишда олтин медални қўлга киритди ва 2024 йилги Олимпиада нормативини бажарди.
Якуний блокда Илья Сибирцев 07:50.05 кўрсаткичини қайд этди (Олимпия нормативи – 07:51.65).
Ушбу натижа туфайли Илья Сибирцев Олимпиада ўйинларида яна бир масофада қатнашиши мумкин. Шу тариқа ҳамюртимиз иккита Олимпиада ўйинлари лицензиясининг соҳибига айланди”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар