Ўзбекистонлик талаба қиз бир долларга Стивен Кинг асарига бўлган ҳуқуқни сотиб олди
“ВГИК”нинг Тошкент филиали талабаси Гулнора Иванова Стивен Кингнинг “Қўл бериб кўришмадиган одам” ҳикояси асосида қисқа метражли фильмни суратга олди. У ҳикояга бўлган ҳуқуқни бор-йўғи 1 долларга сотиб олган, дея хабар беради RTVI.
Иванова Dollar Baby дастурида иштирок этиб, унинг доирасида америкалик ёзувчи ўз асарларига бўлган ҳуқуқларни режиссёрларга бир доллар номинал тўлов эвазига тақдим этади. Ташкилотчилар қизнинг “Қўл бериб кўришмайдиган одам” ҳикоясига берган аризасини маъқуллаган.
Натижада, Гулнора Иванованинг «Тегиниш» номли қисқа метражли фильми Малайзияда ўтказилган Nitiin International Film Festival халқаро кинофестивалида “Энг яхши триллер” номинациясида ғолиб бўлган. Ҳозирча у намойиш учун ёпиқ.
«Қўл бериб кўришмаган одам» қиссаси 1985 йилда Стивен Кингнинг «Скелетлар жамоаси» китобида нашр этилган. Унда бир тегиниш билан барча тирик мавжудотларни ўлдириши мумкин бўлган лаънатланган одам ҳақида ҳикоя қилинади.
Шарҳлар