Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада совриндор бўлди
Тошкентдаги Канада мактаби ўқувчиларидан иборат жамоа шу йилнинг 8-15 июнь кунлари Лондонда ўтказилган Халқаро Гринвич Олимпиадасида (International Greenwich Olympiad) иштирок этди.
Халқаро Гринвич Олимпиадаси – Лондоннинг Шимолий Лондон Грамматика мактаби томонидан таъсис этилган ва ўтказиладиган йирик мактаб олимпиадаларидан ҳисобланади.
Олимпиаданинг ўтказилишидан мақсад, ўқувчиларнинг қизиқувчанлиги ва ижодкорлиги ҳамда илм-фан ва технологияга иштиёқ уйғотишдан иборат.
Мазкур танловда истеъдодли ёшлар ва ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, янги инновацион ғояларни илгари суриш имконини берувчи ажойиб платформани таклиф этилади.
Олимпиадада муҳандислик лойиҳалари, IT, энергетика, атроф-муҳит, ижтимоий фанлар, санъат ва маданият соҳалари ҳамда робототехника йўналишларидаги лойиҳалар иштирок этади.
Бу йилги олимпиадада 20 дан ортиқ давлатдан 144 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистонлик истеъдодли ўқувчилар Халқаро Гринвич Олимпиадасида битта кумуш, учта бронза ва битта фахрий мукофотга сазовор бўлишди.
Шарҳлар