Ўзбекистонликлар эҳтимолий сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзгидромет” 18-19 август кунлари Ўзбекистонда кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.
Департамент директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг сўзларига кўра, қуйидаги ҳудудларда сув тошқини содир бўлиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шараф-Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Уренчирчиқ туманларида, шунингдек, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Пап, Косон, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шохимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида.
Тоғли ва тоғолди ҳудудларида бўлган фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади, чунки ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув тошқинига олиб келиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар