Ўзбекистонликлар Озарбайжонда рўйхатдан ўтмасдан 15 кун бўлишлари мумкин
Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжон ҳудудида 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Департамент икки давлат ҳукуматлари ўртасида имзоланган протокол кучга кирганини маълум қилди.
Ҳужжатда Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудларига рухсатномасиз ҳамда тегишли давлат органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан кириш ва чиқиш, транзит бўлиш ва 15 кун давомида бўлишнинг янги тартиби белгиланди, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар