Ўзбекистонликлар Қозоғистонга ID-карта бўйича ташриф буюриши мумкин

Фото: Пресс служба хокимията Ташкентской области

Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Правда Востока” газетасига берган интервьюсида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида гапирди.

Комиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ташаббуси билан “Марказий Осиё бешлиги” фуқаролари учун хорижий паспортларни бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласи муҳокама қилинмоқда, бу эса фуқароларга чет эл паспортини кўрсатмасдан саёҳат қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани ID-карталар орқали кесиб ўтиш имконияти бўйича келишиб олган эди. Ушбу янгилик фуқароларнинг шахсий ва туристик мақсадларда чегарадан ўтиш жараёнини анча соддалаштиради.

Бундан ташқари, кириш ва чиқиш тўғрисидаги маълумотлар паспортга муҳр босмасдан, электрон шаклда қайд этилади. Ушбу қоида барча транспорт турларига – самолётлар, поездлар, автомобиллар ва автобусларга тегишли.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари президентларининг Астана шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида таълим муассасалари дипломларини ўзаро тан олинишини жорий этиш ва туризм дастурларини “Бир саёҳат – бир минтақа” тамойили асосида ишлаб чиқишни таклиф қилганди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.