Ўзбекистонликлар саёҳатни ёқтиради: юртдошларимиз кўпроқ қаерларга боришмоқда?

Фото: Vesti.az

2024 йилнинг 8 ойи давомида 4 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси хорижга саёҳат қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 миллион кишига кўп, бу Ўзбекистон фуқаролари ўртасида хорижий туризм оммабоплигидан далолат беради.

Юртдошларимиз қаерларга тез-тез боради?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон фуқаролари орасида саёҳат қилиш учун энг машҳур мамлакат бўлиб қолмоқда – унга 1,9 миллион киши ташриф буюрган. Ундан кейинги ўринларда Тожикистон (796,6 минг) ва Қозоғистон (640,2 минг) келмоқда.

Шунингдек, энг машҳур 10 йўналиш қаторига қуйидагилар кирган:

– Россия – 194,7 минг;

– Туркия – 157,7 минг;

– Саудия Арабистони – 119,9 минг;

– БАА – 81,4 минг;

– Миср – 27,7 минг;

– Қувайт – 16,7 минг;

– Жанубий Корея – 14,9 минг.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.