Ўзбекистоннинг 2 та корхонаси АҚШ санкциясига учради

Foto: social media

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистондаги иккита компания – «Uzstanex» ва «The Elite Investment Group» МЧЖларни санкциялар рўйхатига киритди.

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, «The Elite Investment Group» МЧЖ 2024 йилнинг март-май ойларида Россия компанияларига, шу жумладан, АҚШда рўйхатдан ўтган ва Россияда жойлашган «GTS Group» компаниясига юқори устуворликдаги товарларнинг умумий рўйхатидан (ЧПЛ) тахминан 190 минг долларлик маҳсулотлар, шу жумладан, Туркиянинг «Guclu Global» компаниясидан агент-ташувчи сифатида фойдаланган ҳолда электр трансформаторларини етказиб берган.

Маълумот учун, «Uzstanex» МЧЖ 2018 йил июл ойида рўйхатдан ўтган ва “механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси” билан шуғулланади. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган компаниянинг устав фонди 65 млн сўмни ташкил этади.

«The Elite Investment Group» МЧЖ 2024 йил январ ойида “улгуржи номутахассис савдо” учун ташкил этилган. Устав фонди 3 млн сўм бўлган компания Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.