Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

Фото: пресс-служба МИДа

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатимизнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди, дея хабар беради «Дунё» АА.

Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга  ишонч ёрлиқларини  топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.

Аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Фурқат Сидиқов  52 ёшда. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини  тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «ЎзДэуЭлектроникс» ҚК, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ишлаган. 2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли  лавозимларда  фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан,  Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Вашингтонга тайинланишдан олдин Сидиқов 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.