Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сув тошқини бўлиши мумкин
15 июль куни “Ўзгидромет” 17–22 июль кунлари кутилаётган ёғингарчилик туфайли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва тошқин ҳодисалари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Маълумотларга кўра, аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчилар қуйидаги ҳудудларда эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирилган:
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари бўйича;
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари бўйича;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари бўйича;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари бўйича;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари бўйича;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари бўйича;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри бўйича.
Шарҳлар