Ўзбекистоннинг бешта партияси депутатликка номзодларини тақдим этди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 20-сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш якунланди. 2024 йилда сайловлар аралаш тизимда, яъни мажоритар ва пропорционал тизимлар асосида ўтказилади.
150 нафар депутатдан 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича, қолган 75 нафари эса сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати бўйича сайланади.
“Электрон сайлов” интерактив портали ишга туширилди, бу орқали партиялар номзодларни қонунчилик талаблари асосида тез ва самарали рўйхатга олиш имконини берди. Сиёсий партиялар ўз номзодларини рўйхатга олишни якунладилар, сайловолди ташвиқоти расман 22 сентябрдан бошланади.
Қонунчилик палатаси депутатликлари учун 875 нафар номзод кураш олиб боради. Уларнинг 44,2 фоизини 45 ёшгача бўлганлар, энг ёш номзод эса бор-йўғи 25 ёшда экани сайловлар ёшлар учун катта имкониятлар очаётганидан далолатдир.
Бу кўрсаткичлар ҳам ёш ва тажрибали сиёсатчилар ўртасида мутаносиблик мавжудлигидан далолат беради.
Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида сайловолди ташвиқоти учун махсус эфир вақти ва босма майдон ажратилди. Бу партиялар ва номзодлар учун тенг шароит яратиб, сайловчиларга номзодлар ва уларнинг дастурлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконини беради.
Шарҳлар