Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд долларга етди

Фото: вики

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 миллиард долларга етганини ва йил бошидан буён 2,1 миллиард долларга ошганини маълум қилди.

Унга кўра, давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 33,2 фоизини ташкил этади, шундан 30,9 миллиард доллар ташқи қарз, 6,1 миллиард доллар эса ички қарздир.

Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботига кўра, айни пайтда республиканинг давлат қарзи ўртача даражада”, — деди Қўчқоров.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.