Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси тузилмоқда
Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг 46-йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда. 2 сентябрь куни ушбу анжуманга Ўзбекистон президенти ташриф буюрди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Анжуман доирасида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди. Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур жамғарма орқали камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган лойиҳалар қўллаб-қувватланади.
Шавкат Мирзиёев “Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача яшил йўлак” номли савдо-иқтисодий маконни шакллантириш ташаббусини илгари сурди. Унинг амалга оширилиши ўзаро савдо ва сармоявий алоқалар кенгайишга, мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан бирлашиши ва барқарор ўсишига хизмат қилади.
Шарҳлар