Ўзбекистоннинг икки вилоятида автомобилга газ қуйиш шохобчаларида вақтинча чекловлар жорий этилди
Қорақалпоғистонда автомобилга газ қуйиш шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига чекловлар жорий этилди.
«Худудгазтаъминот» маълумотларига кўра, магистраль газ тармоқларида босим пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида 9-14 декабрь кунлари совуқ ҳаво яқинлашиб келаётгани муносабати билан чекловлар жорий этилмоқда.
АГТКШ ларга газ жадвалга мувофиқ соат 6:00 дан 15:00 гача берилади.
7 декабрь куни Сурхондарё вилоятида ҳам чекловлар жорий этилган эди. Газ таъминоти соат 17:00 дан 8:00 гача чекланади.
Чекловлар киритилишига ижтимоий муассасалар – шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчаларини табиий газ билан таъминлаш барқарорлигини таъминлаш сабаб бўлгани айтилмоқда.
Сурхондарё ҳокимлигининг хабар беришича, вилоятдаги 28 та газ қуйиш шохобчаси дебиторлик қарзи туфайли вақтинча тармоқдан узилган.
Шарҳлар