Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Фото: РИА

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларимизга мурожаат қилиб, ўққа тутилган пайтда бошпаналарини тарк этмасликни сўради.

Мамлакат шимолида вазият ёмонлашган, шу сабабли юртдошларимизга ракета ҳужумлари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик, шунингдек, шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилиш тавсия қилинди. Шунингдек, зарурат бўлмаса, жамоат жойларига бормаслик сўралган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларига Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонасининг расмий хабарларини кузатиш, шунингдек, мобил илова ёки веб-сайт орқали Исроил Ички фронт қўмондонлигининг (Home Front Command)  билдиришномалари ва огоҳлантиришларига обуна бўлиш тавсия этилди.

Шшошилинч ёрдам ёки маслаҳат зарурати туғилганида, Ўзбекистон элчихонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

  • элчихонанинг консуллик бўлими – 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5076, 03-758-5075;
  • фавқулодда вазиятлар учун – +972-54-485-1397.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.