Ўзбекистоннинг янги элчиси Брюсселга келди
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланган Ғайрат Ғаниевич Фозилов 5 декабрь куни Брюсселга келди, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
2015–2017 ва 2021–2023 йилларда у ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
Фозилов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 1996 йилдан бери ишлайди, дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бюросининг атташеси сифатида бошлаган. У марказий аппаратда, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, Франция, Бельгиядаги элчихоналарда, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган, 2018-2021 йилларда Японияда Ўзбекистоннинг элчиси бўлган.
Фозилов француз ва инглиз тилларини билади.
Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, қароргоҳи Брюсселда жойлашган Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТО ҳузуридаги миссиясининг раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимовнинг ўрнига тайинланди.
Шарҳлар