Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
4-ноябрь куни Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасига Ойбек Эшонов янги элчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, Ойбек Эшонов Индонезия президенти Субианто Пробово билан учрашиб, унга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Унга кўра, маросимнинг расмий қисми якунлангач, қисқа суҳбат чоғида давлатимиз раҳбари Индонезия Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларини қадрлашини таъкидлади.
Индонезия президенти савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм соҳасида икки томонлама шерикликни чуқурлаштириш учун улкан захиралар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Субянто Пробово Ўзбекистон президентига ўз эҳтироми ва энг эзгу тилакларини етказишни сўради.
Шарҳлар