Ўзбекистоннинг энг йирик 10 та солиқ тўловчилари эълон қилинди

Foto: gazeta.uz

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январ-май ойларида 2187 нафар йирик солиқ тўловчи томонидан 52 триллион 48 миллиард сўм солиқ тўланган.

Шундан 25,7 триллион сўми давлат улушига эга 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.

Бу сумманинг деярли ярми НКМК (11,4 триллион сўм) ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда ОКМК (3,9 триллион сўм), «Узгастраде» (2,1 триллион сўм) ва «Ҳудудгазтаъминот» (2 триллион сўм) компаниялари турибди.

4 триллион сўмдан ортиқ маблағ хусусий сектордаги 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.

Энг кўп тўловни «Ўзбат» (1,3 триллион сўм) тўлаган. Шунингдек, кучли 10 таликдан Энтер Энгинееринг, Тошкент тамаки, Капиталбанк ва Ҳамкорбанк, Унител ва АДМ Жиззах компаниялари жой олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.