Ўзбекистоннинг Ўмондаги янги элчиси тайинланди

Фото: ИА «Дунё»

Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси этиб тайинланди, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Хатамов 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги Бош консуллигини бошқариб келмоқда. Хатамов 52 ёшда, Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Абдусалом Хатамов 2018-2021 йилларда Ўмондаги дипломатик миссияни бошқарган Анвар Абдухалимов ўрнини эгаллади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.