Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Ақмоладан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сонига аниқлик киритди

2024 йил 15 февраль куни “Жаксы Есиль-Бузылык” автомобиль йўлида, Яхши қишлоғидан 5 км узоқликда фавқулодда ҳодиса юз берди. Астанадан Челябинскка кетаётган автобус бузилган. Қутқарувчилар 64 нафар йўловчини эвакуация қилган, улардан 27 нафари Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, 12 нафари болалар.

Шундан сўнг эвакуация қилинганлар “Жаксы” қишлоғидаги 1-мактабга жойлаштирилиб, улар иссиқ овқат билан таъминланди.

Бу вақт давомида элчихона вазиятни кузатиб борди ва маҳаллий маъмуриятлар ва полиция билан алоқада бўлди.

Қозоғистонда 11 вилоятдаги асосий йўлларнинг 46 та участкасида ҳаракатланиш чеклови жорий этилди. Бундан ташқари, қаттиқ совуқ -33-35 даражагача тушиши ва шамол бщлиши кутилмоқда. Дипломатик миссия одамларни қийин об-ҳаво шароитида саёҳат қилишдан тийилишга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.