Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси Варшавага етиб борди

Фото: ИА «Дунё».

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланган Амирсаид Агзамходжаев Варшавага келди, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

У 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Бунгача Амирсаид Агзамходжаев Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий бошқармасида, 2020 йилда раҳбарлик қилган Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигида консул лавозимида ишлаб келган.

Ундан аввал бу лавозимда 2015 йилдан Ўзбекистоннинг Польшадаги ишончли вакили ва 2019 йилдан эса Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси сифатида Баҳром Бабаев ишлаб келаётганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.