Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида балиқчилик қилишга қатор тақиқлар ўрнатилди
Ҳукумат қарори билан табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди. Ҳужжатга мувофиқ, табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик ва саноат балиқ овлаш режими ўрнатилди.
Қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Қоидалар сунъий сув ҳавзаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквамаданиятга ҳамда табиий сув ҳавзалари ҳисобланмайдиган суғориш тармоқларида қопқонлар (қафаслар) ўрнатишга тааллуқли эмас.
Табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:
- ёйма тўрлар (қоплар);
- икки томонлама маҳкамланадиган 10 дан ортиқ илгакларга эга балиқ овлаш мосламалари;
- махсус белгиланмаган ва рўйхатдан ўтмаган ҳар қандай тўрлар;
- илмоқли балиқ овлаш асбоблари (санчқи);
- электр илмоқ;
- стационар тўрлар (вентер, тумшуқ) ва бошқа браконьерлик балиқ овлаш воситалари.
Бундан ташқари, Амударё ва Сирдарёда тухум қўйиш даврида – 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг табиий сув ҳавзаларида – 26 апрелдан 10 июнгача, қолган барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади..
Шарҳлар