Ўзбекистоннинг учта вилоятида қурувчи ташкилотлар фуқаролар томонидан тўланган пулларни қайтарди

Узбекистан застройщики
Фото: Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей

Қашқадарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида қурилиш ташкилотлари томонидан қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилади.

Навоий вилоятида Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.У. “MEGA STORY GROUP ZARAFSHAN” компанияси билан 463,6 миллион сўмлик квартира сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилиб, қўйилган 88 миллион сўмнинг 80 миллион сўмини қайтариб олди.

Қашқадарё вилоятида яшовчи A.Р. “FAYZI HAMKOR QURILISH SERVIS” МЧЖ билан янги уй-жой сотиб олиш шартномасини камчиликлари туфайли бекор қилиб, тўланган 16,5 миллион сўмни қайтариб олди.

Самарқанд вилоятида “AGROMIR BUILDINGS” кўп қаватли уйларни сотиб олиш бўйича тузилган шартномаларни бекор қилиб, истеъмолчиларга 387 миллион сўмга яқин маблағни қайтарди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.