Bo'limsiz

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Афғонистон 67 цистерна паст сифатли нефтни Ўзбекистонга қайтаргани ҳақидаги хабарни рад этди

Фото: ANSA

Нефть маҳсулотлари сифатсизлиги сабабли Афғонистондан Ўзбекистонга 67 цистерна ёқилғи қайтарилган. Афғонистон миллий стандартлари агентлиги сифатсиз нефть маҳсулотлари импортининг олдини олиш чораларини кўраётганини айтган.

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Афғонистонга жами 3,4 минг тонна (67 та вагон) маҳсулот Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги «Кенгсой» станциясидан экспорт қилиш учун харидорга топширилганини билдирди. Uzbekistan GTL МЧЖ заводининг дизель ёнилғиси учун синтетик компонент EN 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда O’zDSt 3134-2017 давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади, дейилади хабарда.

«Маҳсулотни экспорт қилиш жараёнида синтетик дизель ва унинг компоненти Афғонистоннинг ANSA (Афғонистон миллий стандартлар агентлиги) ташкилотида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида харидорга ҳам маълум қилинган. Харидор томонидан маҳсулот компонент сифатида анъанавий дизель билан компаундлаштирилган ҳолда Афғонистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилгани билдирилган», — дея қайд этади «Ўзбекнефтгаз».

Компания харидорга топширилган 3,4 минг тонна (67 та вагон) сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилганини, Афғонистон ҳукумати томонидан Uzbekistan GTL МЧЖга “сифатсиз маҳсулот сифатида” қайтарилмаганини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.