«Ўзбекнефтгаз» компанияси ўзининг ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-80 бензинининг қийматини арзонлаштирди

Источник: https://www.ung.uz/

«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси 17 декабрдан бошлаб ўзининг ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-80 бензинининг қийматини арзонлаштирди. Ташкилот матбуот хизматининг маълумотларига кўра нарх 6890 сўмдан 6500 сўмга арзонлаган, деб ёзади Sputnik нашри.

Навбатлар ва танқисликка йўл қўймаслик учун барча автозаправкалар АИ-80 бензини билан тўлиқ таъминланади.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойида АИ-80 маркали бензин қиймати кескин ошиб кетганди. Ёнилғининг бошланғич нархи ўртача 70% га ошиб, бир тоннаси учун 10 млн сўмни ёки 1 литр учун қарийб 7,3 минг сўмни ташкил қилганди. Кейинчалик Монополияга қарши курашиш қўмитасидагилар АИ-80 нинг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 10,1 млн сўмдан 9,3 млн сўмгача тушганини (8% га арзонлаган) билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.