«Ўзбекнефтгаз» жорий ойда 700 млн долларгача миқдорда облигациялар чиқаради

Источник: ung.uz

Жума куни чоп этилган қарорга кўра, Ўзбекистон “Ўзбекнефтгаз” компаниясига жорий ойда 700 млн долларгача миқдорда халқаро облигациялар чиқаришни топширган.

Ҳужжатга кўра, Bank GPB International, Citigroup, J.P. Morgan ва MUFG битим ташкил қилиш ниятида, бу ҳақда Американинг Nasdaq биржаси сайти Reuters нашрига таянган ҳолда хабар беради.

Spot.uz нашрининг аниқлик киритишича, облигацияларни жойлаштириш, уларнинг нашрини рўйхатдан ўтказиш ва компания тўловларини амалга оширишда New York Mellon банкининг Лондон ва Дублиндаги филиаллари ёрдам беради.

«Ўзбекнефтгаз» компаниясига истисно тариқасида улар билан ҳамда  EY аудиторлик компанияси ва Лондон фонд биржаси билан давлат экспертизасисиз шартномалар тузишга рухсат берилди.

Маблағлар “Ўзбекнефтгаз” компаниясининг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уни молиявий соғломлаштириш учун фойдаланилади. Компания молиявий шартларни ўз муддатида бажариш ҳамда жалб қилинган маблағларнинг фойдаланилиши ҳақида ҳисобот бериш мажбуриятини олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.