«Ўзбекнефтгаза» компанияси раҳбарининг ўринбосари журналистга ўз кабинетида қўл кўтаргани учун узр сўради
“Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбарининг ўринбосари Мухтор Темиров Daryo.uz журналисти Отабек Қўлдошевга ўз кабинетида қўл кўтаргани учун узр сўрашига тўғри келди, деб ёзади “Медиазона”.
Шунингдек Темиров Қашқадарё вилоятидаги 13-сонли сайлов округи матбуот марказининг раҳбари Жаҳонгир Тўйчиевдан ҳам ҳақорат қилгани учун узр сўради.
Daryo.uz нашрининг хабарига кўра, воқеа 20 октябрь куни президент сайловларини ёритиш учун ташкил қилинган пресс-турдан олдин содир бўлган. “Ўзбекнефтгаз” компанияси журналистларни ташиш учун автобус ажратган, бироқ уни компания раисининг ўринбосари Мухтор Темиров “банд қилган”, деб ёзади Daryo.uz.
Вилоят телерадиокомпаниясининг директори вазифасида ҳам фаолият кўрсатувчи Тўйчиев вазиятга аниқлик киритиш учун компания офисига борган. «Мен бу автобус пресс-тур учун ажратилганини айтганимда, у мени ҳақорат қила бошлади», — деган журналист ҳамкасбларига Темиров билан суҳбатдан кейин қайтганидан сўнг.
Шундан кейин журналистлар “Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбарининг ўринбосари кабинетига изоҳ сўраб боришган. Темиров камерага гапиришдан бош тортган ва Тўйчиевни кабинетига таклиф қилган. Daryo.uz мухбири Отабек Қўлдошев ичкирига киришга ва ҳаммасини суратга олишга муваффақ бўлган, шунда Темиров журналистга ҳужум қилган – уни бўйнидан бўғиб, таҳдид қилган.
Натижада, журналистларга ЎзЛиДеП партиясининг логотипи босилган транспортни тақдим этишган. Бироқ журналистлар партия ёрдамидан воз кечиб, туманларга микроавтобусларда жўнаб кетишган. Кейинроқ “Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбарининг ўринбосари қўнғироқ қилиб, журналистлардан узр сўраган. У ноҳақ бўлганини тан олган ва шахсан учрашган пайтда яна бир марта узр сўрашни ваъда қилган, бироқ ваъдасини бажармаган, деб ёзади Daryo.uz.
«Daryo интернет-нашрининг фикрича, сайловолди жараёнини ёритишга жалб қилинган журналистлардан бирини ҳақорат қилган ва унга қўл кўтарган “Ўзбекнефтгаз” компанияси бошлиғининг ўринбосари Мухтор Темиров биргина узр билан қутулиб, ҳеч нима бўлмагандай ишлашда давом этиши мумкин эмас», — деб ёзади нашр.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг матбуот котиби Сиёвуш Хошимов журналистларга микроавтобус беғаразлик асосида ажратилганини, бироқ ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли бошқасига алмаштирилганини “Газета” нашрига маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Темиров ва Тўйчиев вазиятга аниқлик киритган бўлиб, ҳозир “уларнинг орасида тушунмовчилик йўқ”.
Шарҳлар