Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларга қурилган кўчмас мулклар хатловдан ўтказилади
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида қурилган қурилмаларга ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларида йигирмага яқин давлат идоралари орасида ўзаро электрон ҳужжат айланиши ҳамда жараёнларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан “ЭЪТИРОФ” ААТ дастури ишлаб чиқилди.
Шу билан биргаликда Қонунга мувофиқ республикамизнинг барча ҳудудларида маҳалла кесимида босқичма-босқич ўтказиладиган хатловлар режа-графиги ҳам эълон қилинади.
2024-йил 8-ноябрь кунидан хатлов ишлари бошланади.
Қонунга мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк объектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025-йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.
Кадастр агентлиги матбуот котиби маълумотига кўра, тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилган. Сайтдан фуқаролар ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.
Шарҳлар