Тошкентда Zeekr русумли автомашина автобус бекатига бориб урилди

Foto: tashbus.uz

Тошкентда Zeekr русумли автомашина автобус бекатига бориб урилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Ҳодиса 15 август куни соат 15:50 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси “Минор” метро бекати қаршисида юз берган. Ҳайдовчи 1992-йилда туғилган А.Ш. ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги автобус бекатига урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.