Зеленский АҚШдан «Томаҳаwк» қанотли ракеталарини сўради
Неw Ёрк Times нашрининг ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан «ғалаба режаси»нинг махфий қисмида «Томаҳаwк» қанотли ракеталарини сўраган. Газетанинг аноним манбасига кўра, АҚШ расмийлари бу сўровни сиёсий ва ҳарбий сабабларга кўра «умуман ҳақиқатдан узоқ» деб ҳисоблаб, рад этган. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
«Томаҳаwк» ракеталари 2400 км гача етадиган узоқ масофани қамраб олиш имкониятига эга. Агар бундай қурол Украинага берилган тақдирда, улар нафақат Европа ҳудудидаги бутун Россияни, балки Урал тоғлари ортидаги ғарбий ҳудудларни ҳам ўз нишонига олиши мумкин эди
Биринчидан, АҚШ Украинага ҳаттоки қисқа масофага мўлжалланган АТАCМС ракеталарини ҳам Россия ҳудудининг ичкарисига ўқ узиш учун рухсат бермаган, чунки уларнинг масофаси «Томаҳаwк»дан анча қисқа.
Иккинчидан, АҚШ ўз ҳарбий салоҳиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган ракеталарни бошқа давлатга узатиш имкониятига эга эмас. НЙТ суҳбатдошининг сўзларига кўра, Зеленский бу ракеталарни «ядро қуролсиз тўхтатиш воситаси» сифатида кўрган.
Шарҳлар