Зеленский энергетика объектларига ҳужумлардан ўзаро воз кечиш «урушнинг фаол босқичини тугатиши» мумкинлигини айтди

Фото: МТ

«Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия ва Украинанинг энергия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича ўзаро келишуви урушни тугатиш йўлидаги қадам бўлиши мумкин», -деб хабар бермоқда BBC

Зеленскийнинг журналистларга берган интервюсида бу баёнотини Британиянинг Financial Times газетаси келтирди.

“Биринчи саммит давомида энергия хавфсизлиги бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлигини кўрдик. Бошқача қилиб айтганда: биз уларнинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмаяпмиз, улар бизникига ҳам ҳужум қилишмайди. Бу урушнинг фаол босқичининг тугашига олиб келиши мумкинми? Мен шундай деб ўйлайман”, — дея Зеленский сўзларини келтиради.

Илгари Зеленский бир неча бор Россия президенти Владимир Путин билан музокараларни беҳуда деб атаган, чунки у тинчликка тайёрлигини намойиш қилмаган ва жанговар ҳаракатлардаги ҳар қандай паузадан ўз манфаати учун фойдаланиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.