Зеленский Россиянинг музлатилган ҳисобларидаги маблағларини Украинага беришга чақирди
Владимир Зеленский Россиянинг музлатилган ҳисобларидаги маблағларни Украинага беришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
“Россиянинг чет элдаги музлатилган активлари тахминан 300 миллиард долларни ташкил қилади. Улардан Украинани қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш керак. Бу террорчи давлатни террори учун тўлашга мажбурлаш учун тарихий имкониятдир”, — деб ёзади Украина президенти.
Зеленскийнинг фикрича, Ғарб давлатлари Россия активларини Украина фойдасига мусодара қилиш учун қонунчилик базасини ишлаб чиқиши керак. Бу бўлажак тажовузкорларга бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш дивидендлар бермаслиги ҳақида сигнал беради, деди у.
Аввалроқ Россиянинг музлатилган ҳисобларидан 300 миллиард долларни олиб қўйиш усулини топиш бўйича G7даражасида музокаралар олиб борилган эди, деб ёзади Financial Times нашри. Музокараларнинг фаоллашишига сўнгги ҳафталарда Украинага қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган иккита молиявий ёрдам пакетини ажратиш муваффақиятсизликка учрагани сабаб бўлган бўлиши мумкин: АҚШ Конгрессидаги республикачилар ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Киевни молиялаштиришга қарши чиқишди.
Шарҳлар