Зеленский: Трамп маъмурияти билан уруш тезроқ тугайди

Foto: bbc

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрига кўра, АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг маъмурияти даврида уруш тезроқ тугаши мумкин. Бу ҳақда у 15-ноябрь куни «Сусплине Новини» нашрига берган интервюсида айтиб ўтган.

Зеленский Трамп билан конструктив мулоқот ўтказганини таъкидлаб, Украина ўз позициясини аниқ ва асосли тушунтириш имконига эга бўлганини билдирди.

«Бизнинг позициямизни Трамп тинглади. Бизга қарши бирор нарса эшитганим йўқ», — деди Зеленский.

“Биз мустақил давлатмиз”

Журналистнинг «Трамп Украинани Россия билан музокараларда иштирок этишга мажбур қилдими?» деган саволига Зеленский:

«Биз мустақил давлатмиз. Бу уруш даврида, мен шахсан АҚШ, Трамп, Байден ва Европа етакчилари билан олиб борган музокараларда кўрсатдик: ‘Ўтиринг ва тингланғ услуби биз билан ишламайди», — деб жавоб берди.

Украина етакчиси адолатли тинчликка эришиш муҳимлигини таъкидлади.

«Адолатли тинчлик жуда муҳим, шунда биз энг яхшиларимизни адолатсизлик туфайли йўқотганимиз ҳақида туйғу бўлмайди», — деди у.

Трамп ва Путин ўртасида норасмий суҳбат

Бундан аввал, 10-ноябрь куни Тҳе Wашингтон Пост газетаси манбаларига асосланиб, АҚШда президентликка сайланган Доналд Трамп 7-ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан норасмий телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эди.

Трамп, иддаоларга кўра, Путин билан урушнинг эскалациясини давом эттирмасликни маслаҳат берган ва АҚШнинг Европадаги катта ҳарбий мавжудлигини эслатган. Шунингдек, Трамп Путинга босиб олинган баъзи ҳудудларни Россия назоратида сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги вариантни муҳокама қилишни таклиф қилган.

Ушбу суҳбат расмий бўлмаган, чунки Трампнинг ўтиш даври жамоаси ҳали Давлат департаменти томонидан қўллаб-қувватланадиган расмий қўнғироқларни амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни имзоламаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.