“Ўзгидромет” ҳавони мониторинг қилиш станциялари тармоқларини кенгайтирмоқда
«Ўзгидромет» ва «Замин» жамғармаси томонидан Жиззах ва Гулистон шаҳарларида ҳавони мониторинг қилиш автомат станциялар ўрнатилди. Лойиҳа доирасида Урганч, Самарқанд, Нукус, Термиз ва бошқа шаҳарларда ҳам станциялар ўрнатиш режалаштирилган.
Лойиҳа устида «Ўзгидромет» ва «Замин» жамғармаси 2020 йилдан буён ишламоқда. Аввалроқ Тошкентда иккита автомат станция ўрнатилган эди. monitoring.meteo.uz платформаси ва AirUz мобил иловасида янги станциялар ишга туширилиши билан ҳаво сифати билан танишиш мумкин бўлади.
Станцияларни ишга туширишдан олдин Ўзгидрометнинг ҳудудий ходимлари станцияларни созлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўқитилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар