Ўзгидромет Тошкентдаги зарарли ҳаво ҳақидаги маълумотни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентни қурумли заҳарланган ҳаво қоплагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзгидромет ушбу маълумотларни шарҳлади.
Аниқланишича, 16 дан 18 январгача бўлган даврда пойтахтда тонгги ва кечки пайтларда ёғин-сочин туфайли пайдо бўлган туман кузатилган. У ёғиндан кейин ҳаво ҳароратининг нисбатан пастлиги ва тупроқ намлиги оқибатида ҳосил бўлган.
Шунингдек, атроф-муҳит ифлослигининг юқори кўрсаткичлари туфайли ҳам қурум пайдо бўлиши инкор этилмайди. 2024 йил 18 январь соат 09:00 даги маълумотга кўра Тошкентдаги атмосфера ҳавосининг ҳолати қуйидагича бўлди:
- дисперс заррачалар РМ10 миқдори 55,3 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрдан ошмади;
- майда дисперс заррачалар РМ2,5 миқдори 44,6 мкг/м3 ни ташкил этди, яъни ЖССТ тавсияларидан 8,9 марта ошди;
- углерод оксиди СО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 2,4 мг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрдан ошмади.
Улашиш:
Шарҳлар