Жўрабек Мирзамаҳмудов: Ўзбекистон энергетикаси қишдан ўтиб олишга тайёр

Foto: xabar.uz

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Абу-Дабида бўлиб ўтган дунёдаги энг йирик «ADIPEC» энергетика кўргазмаси ва конференциясида иштирок этди.

Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг хабар беришича, Ўзбекистон энергетикаси амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли иситиш мавсумига шай ҳолатга келтирилган.

«Бу йил тизимли ишларни амалга оширдик ва қишга тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблаймиз. Албатта, ижобий ва салбий томонлари бор, нормал об-ҳаво бор, шунинг учун биз барча об-ҳаво инжиқликларига тайёрмиз”, — деди вазир ўз нутқи давомида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.