Жаҳон воркаут юлдузлари Workout Fest фестивалида қатнашиш учун илк бор Тошкентда йиғилишди
2 ноябрь куни Central Park боғида биринчи Workout Fest Халқаро кўча спорти фестивали бўлиб ўтди. Уни Халқаро воркаут федерацияси жаҳонга машҳур Kenguru Pro спорт ускуналари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда ташкил этди.
Воркаут — кўчада ўтказиладиган машғулот бўлиб, барча машқларни махсус ускуналари бўлмаган спорт майдончасида бажариш мумкин.
Тадбир соғлом турмуш тарзи ва спорт ихлосмандларини бир жойда тўплади, улар орасида профессионал спортчилар ҳам бўлди. Workout Festда иштирок этиш учун Тошкентга қуйидагилар ташриф буюрдилар:
Халқаро воркаут ва калистеника федерацияси асосчиси ва президенти Марис Слезиньш;
Спорт гимнастикаси бўйича Болгариянинг уч карра чемпиони Виктор Каменов;
Чехия ва Словакиянинг стрит-воркаут бўйича кўп карра чемпиони Доминик Климек;
Европанинг шимолий мамлакатлари ўртасида воркаут бўйича Европа чемпиони Эдгар Зиндога.
Калистеника — ўз вазни билан бажариладиган куч машғулотлари ва машқлари тизими.
Фестивални ўтказиш учун ташкилотчилар профессионал воркаут-парк қурдилар.
«Воркаут – спортнинг нисбатан янги тури. Биз уни бутун дунё бўйича фаол тарғиб қилмоқдамиз. Ва биз бу фестивални ўзбекистонликлар ўртасида воркаутни оммалаштириш мақсадларида ташкил этдик ва ўтказдик.
Ушбу майдонча профессионаллар томонидан воркаут-зоналарнинг сифати ва хавфсизлигига қўйилган жаҳон талабларини ҳисобга олган ҳолда қурилди. Келажакда Ўзбекистонда Миллий чемпионат ва Жаҳон кубоги босқичларини ўтказишга умид боғламоқдамиз», – дейди Халқаро воркаут ва калистеник федерацияси президенти Марис Слезиньш.
Ўрнатилган спорт ускуналари нафақат катта ёшдаги воркаутчилар учун мўлжалланган, балки ногиронлиги бўлган инсонлар ва болалар учун мослаштирилган. Kenguru Pro компанияси жаҳоннинг 47 мамлакатида 6 200 дан ортиқ шу каби майдончаларни қурган.
«Ўзбекистонда воркаут билан асосан ёшлар шуғулланади, аммо спортнинг ушбу тури деярли ҳаммага, шу жумладан ногиронлиги бўлган инсонлар учун ҳам тўғри келади. У жуда демократик ҳисобланади: воркаут-ҳудудларни уй олди ҳолвлилардаги майдончаларда жиҳозлаш ва исталган вақтда бепул шуғулланиш мумкин.
Воркаутни оммалаштирар эканмиз, биз соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз, мослаштирилган спорт ускуналарини ўрнатиш орқали эса, биз инклюзив муҳитни ривожлантиришга кўмаклашамиз. Стандарт тренажерларда ногиронлиги бўлган одамларнинг шуғулланиши қийинроқ кечади. Масалан, аравачада ўтирган одам бировнинг ёрдамисиз стандарт қўлюритгичига ета олмайди.
Бу профессионал даражада конструкцияланган воркаут-паркда бир вақтнинг ўзида 100 киши спорт билан шуғулланиши мумкин», — дея, изоҳлади Kenguru PRO компанияси маҳаллий ишлаб чиқариши бош директори Анвар Юсупов.
Workout Fest дастурига бу йўналишдаги жаҳон юлдузларидан маҳорат-дарслари, Workout game тўсиқлари билан мусобақалар ва панна-футбол киради.
Панна — кўча футболининг бир тури бўлиб, унда икки ўйинчи иштирок этади. Асосий мақсад фақат имкон қадар кўп тўп уриш эмас, балки рақибнинг оёқлари орасидан тўпни ошириб беришдир.
Профессионал воркаут-майдонча паркка ташриф буюрувчилар ихтиёрига ҳадя сифатида ўтади ва ундан фойдаланиш бепул ҳисобланади.
Маълумот учун
Халқаро воркаут ва калистеника федерацияси — 2011 йилда асос солинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти. Федерация миллий воркаут ташкилотларини бирлаштиради, бутун дунё бўйича воркаут-фаолликни йўналтиради ва мувофиқлаштиради. Бош офиси Латвияда, Рига шаҳрида жойлашган.
Шарҳлар