Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинланди
Жаҳонгир Давлатович Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Зехавит Бен-Хиллель хоним X.com сайтида маълум қилди.
У янги элчига муваффақиятлар тилади ва Исроилдаги аввалги тажрибаси икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини таъкидлади.
Жаҳонгир Аминов 2019 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва молиявий-техникавий кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Илгари у Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар