Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенат аъзолигидан кетиши ҳақида ариза ёзди
Марказий сайлов комиссияси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариб ташлади.
Бу Олий Мажлис Сенатининг Тошкент шаҳридан сайланган аъзоси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилганлиги муносабати билан ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш тўғрисида”ги ёзма баёнотига ва Ортиқхўжаевнинг Сенат аъзоси сифатидаги ваколатларидан воз кечиши ҳақида ёзма аризаси мувофиқ амалга оширилди.
Унинг депутатлик ва сенаторлик муддати 2025 йилгача эди.
Шундай қилиб, собиқ ҳоким депутатлик ва сенаторлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар