Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта туман ҳокимига хайфсан эълон қилди
Тошкент шаҳридаги учта туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 16 сентябрь куни қабул қилинган тегишли фармойиши E-Qaror порталида эълон қилинган, деб ёзади “Спутник” нашри.
Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамов жорий йил биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун жазоланишган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида Юнусобод, Янги Ҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида саноат ишлаб чиқаришининг физик индекси кескин пасайган.
Улашиш:
Assalomu alekum tzumisz Ayolim grija borligga aperyatsiya qilish kerak diyshti shunga sz yordam bersez mani uydeglarim umuman yordam bergisi yo ayolim taraf qiynalgan oiladan
9777144222