«Жамиятни бундай одамлардан тозалаш керак!» – Алишер Қодиров қотилларни жамиятда йўқотишга чақирди

Фото: новости Узбекистана

11 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров Тошкентда уч ёшли боланинг ўлдирилиши ҳақдаги хабар юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ Тошкентда эркак уч ёшли болани шафқатсизларча ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Бола аёлнинг биринчи турмушидан ўғли болъган. Қодировнинг фикрича, болага бундай шафқатсиз муносабатда бўлган одам яшамаслиги керак.

“Кеча ёш бир гўдакка 20 марта пичоқ уриб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалди. 25 ёшли бу маҳлуқ 42 ёшида қамоқдан жамиятга ким бўлиб қайтади? Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлиғини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш мантиқсиз! Жамиятни бундай одамлардан тозалаш керак!”, – деди депутат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.