Жанг майдони – штатлар: АҚШ сайловлари натижасини ким ҳал қилади

Foto: BBC

Бир ой ўтгач, яъни 5-ноябрь куни америкаликлар янги президентни сайлайди. Ушбу сайловларнинг натижаси “сwинг статес” деб номланувчи етти штатдаги сайловчилар томонидан ҳал қилинади. Бу штатлар ҳар доим демократларга ёки республикачиларга овоз бериш билан ажралиб турмайди, балки улар ҳар сафар турлича натижага эга бўлади.

Доналд Трамп ва Камала Ҳаррис Аризона, Висконсин, Жоржия, Мичиган, Невада, Пенсилвания ва Шимолий Каролинада шиддатли кураш олиб бормоқда — энг кўп учрашувлар ва реклама бюджети айнан шу штатларга ажратилган. Бу штатлар баъзида “жанг майдонлари” деб ҳам аталади.

АҚШ сайлов тизимининг ўзига хослиги шундаки, президент бевосита овоз бериш орқали эмас, балки сайловчилар ҳайъати орқали сайланади. Сайловда ғалаба қозониш учун 538 сайловчидан камида 270 тасининг овозини қўлга киритиш керак. Масалан, 2016-йилда Ҳиллари Клинтон уч миллион кишидан кўп овоз тўплаган бўлса ҳам, ғалаба Доналд Трампга насиб қилган эди.

Бу тизим АҚШнинг федератив тузилмасига боғлиқ. Дастлаб ҳар бир штат овоз беради, кейин эса бу штатларнинг сайловчилари ўз штатида ғалаба қозонган номзодга овозларини берадилар. Кўпчилик америкаликлар бу тизимни йўқ қилишни истаса ҳам, сиёсатчилар уни ўзгартиришга тайёр эмаслар.

Кўп штатларда сайлов натижалари олдиндан маълум, чунки уларнинг сиёсий йўналиши ўнлаб йиллар давомида ўзгармаган. Масалан, Нью-Йорк 40 йил аввал Роналд Рейганга овоз берганидан бери республикачига овоз бермаган. Бир қатор жанубий штатлар эса охирги марта 60 йил олдин демократ номзодни қўллаб-қувватлаганлар.

Бу штатларнинг сайловчилари ўз сиёсий қарашларини тез-тез ўзгартираётганини англатмайди. Масалан, Висконсиннинг саноат маркази Милуоки ва сиёсий марказ Мадисон асосан демократларга овоз беради, қишлоқ жойлари эса республикачиларни афзал кўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.