,

Жанубий Корея КХДРга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди

Фото: zn.ua

Корея Республикаси ҳукумати КХДРга алоқадор бўлган 10 нафар жисмоний ва икки нафар юридик шахсга нисбатан “учта давлат, жумладан, Россия билан қурол савдоси” ҳамда Пхеньяннинг ядровий ва ракета дастурларини ривожлантиришга алоқадорлиги сабабли санкциялар киритди. Бу ҳақда Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Жисмоний шахслар орасида КХДР мудофаа вазири Кан Сун Нам ҳам бор. “Шимолий Кореянинг Корея ярим ороли ва дунё тинчлиги ва барқарорлигига жиддий таҳдид солаётган ноқонуний фаолиятига жавобан ҳукуматимиз уч давлат, жумладан, Россия билан қурол савдоси, ядровий ва ракета дастурларини ишлаб чиқиш ва ноқонуний молиявий операциялар билан боғлиқ 10 нафар жисмоний ва икки юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилмоқда”, – дейилади вазирлик баёнотида.

«Уч давлат билан қурол савдоси» учун Словакия фуқароси Ашот Мкртичев, унинг Versor S.R.O компанияси, шунингдек, Сеулда Эритрея билан қурол савдосини ташкил этишга уринишда гумон қилинаётган GLOCOM компаниясига нисбатан санкциялар жорий этилди. Худди шу бандга кўра, чекловлар яна учта шахсга нисбатан қўлланади.

Ядро ва ракета дастурини ривожлантиришга кўмаклашгани учун КХДРнинг уч партиявий ва ҳарбий амалдорига, жумладан, мудофаа вазири Кан Сун Намга нисбатан санкциялар жорий этилди. Шимолий Кореянинг яна уч фуқароси «Россия ва бошқа жойларда ноқонуний молиявий операциялар» учун Жанубий Корея чекловларига дучор бўлади. Бу одамлар Россия ва Хитойда банк офисларида ишлайди.

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги чиқишида, хусусан, Жанубий Корея Россия ҳарбий технологиялари эвазига КХДРдан қурол етказиб берилишини “тўғридан-тўғри провокация” ва таҳдид деб билишини айтди.

Шундан сўнг Россиянинг Корея Республикасидаги элчихонаси Россия томони Юн Сок Ёлнинг Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги баёнотларини асоссиз, провокацион ва қарама-қаршилик деб билишини таъкидлади. Дипломатик миссия Россия Федерацияси ўзининг барча халқаро мажбуриятларини, шу жумладан “КХДРнинг яхши қўшниси ва узоқ йиллик ҳамкори” билан муносабатларга оид мажбуриятларини бажаришини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.