Жанубий Корея нега президент ҳарбий ҳолат эълон қилди: Энди Юннинг сиёсий келажаги мавҳумми
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш қарори катта норозиликларни келтириб чиқарди. Мамлакат парламенти бу қарорни бекор қилди, кўчаларда эса минглаб намойишчилар унинг истеъфосини талаб қилмоқда. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
2024 йил 3 декабрь куни Юн телевидениедаги мурожаатида ҳарбий ҳолат эълон қилиб, ҳукуматни «фалаж қилишга уринаётган жиноятчилар уяси» деб атаган парламентни танқид қилди. Орадан бир кун ўтмай, бу қарордан воз кечишга мажбур бўлди.
Бу воқеа Жанубий Кореянинг демократик тизими учун катта синов бўлди. Ҳарбий ҳолат мамлакатда сўнгги бор 1979 йилда қўлланган эди. Ўша вақтда Жанубий Корея диктатуранинг репрессив йилларини бошидан кечирган эди. Бироқ бугунги Жанубий Корея барқарор ва фаровон демократия бўлиб, президентнинг бундай қарори кўпчилик томонидан кескин қораланди.
Нега президент ҳарбий ҳолат эълон қилди?
Президент Юннинг сиёсий фаолияти бошлангандан бери мунтазам равишда можароларга бой бўлган. У 2022 йилги президентлик сайловларида жуда оз фарқ билан ғалаба қозонган, бироқ ўшандан бери унинг рейтинги пасайишда давом этмоқда.
2022 йилнинг охирида Сеулда содир бўлган фожиали Ҳаллоwеен кечасидаги оломон орасида тиқилинчда 159 одамнинг ҳалок бўлиши, унинг рафиқасининг қимматбаҳо совғалар олишига оид можаролар ва 2024 йилда парламентдаги сайловларда мағлубият каби воқеалар унинг обрўсига жиддий зарар етказди.
Унинг сўнгги нутқида парламентни «либерал демократик тизимни йўқ қилувчи йиртқич» деб атаган. Шимолий Корея ва бошқа «давлатга қарши кучлар»ни таҳдид сифатида кўрсатишга уриниб, консерватив электоратни ўзига жалб қилишга ҳаракат қилган.
Жанубий Корея демократияси синовдан ўтди
Президентнинг бу қарори мамлакат тарихидаги оғир даврларни эслатди. 1980 йилда Гванжу шаҳрида талабалар ва демократик фаоллар ҳарбий ҳолатга қарши намойишлар ўтказганида армия томонидан 200 га яқин одамнинг ҳаёти юкун ясаган эди.
Ўшандан бери Жанубий Корея ўз демократиясини мустаҳкамлаган. Президент Юннинг қарори эса яна диктатура даврига қайтиш хавфини туғдирди. Бу қарор Жанубий Кореянинг демократик қадриятлари ва халқнинг сиёсий эркинлик учун курашига зид деб баҳоланди.
Келгусида нима бўлади?
Президент Юн эндиликда парламент ва халқнинг кескин танқидига дуч келмоқда. Унинг истеъфоси талаб қилинмоқда, ҳатто ўз партияси – Халқ кучи партиясидаги аъзолар уни партиядан чиқаришни муҳокама қилмоқда.
Жанубий Корея сиёсати мураккаб ва жанжалларга бой бўлса-да, мамлакат ўз демократиясини ҳимоя қилишга тайёрлигини яна бир бор кўрсатди. Юннинг сиёсий келажаги эса энди жуда мавҳум.
Шарҳлар