Жавраил полвон Доғистонда тенгсиз бўлди

Foto: uza.uz

Доғистоннинг Каспийск шаҳрида эркин кураш бўйича Али Алиев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Турнирда эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси, Жавраил Шапиев 86 кг. вазн тоифасидаги ярим финал беллашувида чеченистонлик Абдулла Сатсаевни енгган бўлса, сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида доғистонлик Муҳаммад-Тоҳир Ханиевни 4:0 ҳисобида таслим этди ва олтин медални қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, «Париж-2024» йўлланмасини қўлга киритган Жавраил Шапиев чемпионга айланган ушбу мусобақанинг бронза медалларига Алан Найфонов (Алания) ва Али Нуров (Доғистон) эга чиқди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.