ЖЧ-2026 саралаш босқичи: Эронга қарши ўйинда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби эълон қилинди

Фото: НОК

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради. Жамоамизнинг бошланғич таркиби қуйида келтирилган:

Дарвозабон: Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон).

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Хусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Абдуқодир Хусанов («Ленс», Франция), Фаррух Сайфиев («Навбаҳор»), Шерзод Насруллаев («Насаф»).

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров («Ал-Фейха», Саудия Арабистони), Одилжон Ҳамробеков («Навбаҳор»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома», Италия), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Аббосбек Файзуллаев («ЦСКА», Россия).

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.